Байрамлар арафасида эҳтиёжманд, ногирон инсонларни йўқлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизнинг эзгу анъаналаридан. Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Сирдарё вилоятида ҳам эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент совғалари етказилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Шуҳрат Бўронов Сардоба туманидаги ана шундай оилаларда бўли. Сектор раҳбари Президент фармонига кўра ажратилган 800 минг сўм пул маблағи ва совғаларни топширди. Умуман, сектор аъзолари томонидан тумандаги “темир дафтар”да турувчи 223 нафар ҳамда 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақасини олувчи 657 нафар, 18 ёшга тўлмаган ногиронлиги бор 880 та оилага ана шундай пул ва совғалар улашилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.