Янги йил байрами муносабати билан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби билан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари масъуллиги остида саф кўриклари ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.
Саф кўриклари давомида асосий эътибор ходимлар томонидан формали кийим-бошни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи талаблари асосида кийиб юрганлигига, фарқловчи белги (шеврон)ларини тўғри тақиб юрганликларига, хизмат гувоҳномаси билан шахсий (жетон) рақамлари мувофиқ келиши ҳамда ёнида бўлиши зарур бўлган ҳужжатлари ва буюмларининг мавжудлигига қаратилди.
Шунингдек, ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда хизмат кийимларини кийиб юриш қоидаларига қатъий риоя этишлари тўғрисида кўрсатмамалар берилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
