Янги йил байрами арафасида Қўқон шаҳар Иибда ташкил қилинган Ватанпарварлик бурчагининг очилиши ҳамда бошқарма тарихига оид китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Акбар Юсупов, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, соҳа фахрийлари ҳамда ёш ходимлар иштирок этди.

Иштирокчилар “Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси: кеча ва бугун” номли китоб соҳа тарихи билан қизиқувчи китобхонлар ва ёш ходимлар учун муҳим ва фойдали қўлланма бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.