ИИВ Малака ошириш институтида таҳсил олаётган тингловчилар иштирокида “Оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида машғулот ўтказилди.

Унга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар, унинг ҳуқуқий оқибатлари муҳокама қилиниб, бу борадаги қонунбузарликлар акс эттирилган видеороликлар ҳам намойиш этилди.

Шу билан бирга, тингловчилар машғулот давомида ўзларининг амалий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда “оила-турмуш”, “ҳуқуқбузарлик” ва “ҳуқуқий оқибат” каби тушунчаларга фикр билдириб, мавзуга оид зарурий билим ва кўникмаларга ҳам эга бўлишди.

Ўз мухбиримиз.