Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқармаси томонидан ходимларнинг билим савиясини, касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди. Унда вилоят ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмалари бошлиқлари, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи инспекторлари, канселярия ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб ўқув машғулотига жалб этилган ходимлар билан саф кўриги ўтказилди. Шундан сўнг ўқув дастури режасига асосан, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди. Машғулот давомида ҳар бир йўналиш бўйича ходимларнинг амалий кўникмалари ва назарий билимлари мустаҳкамланди.

Ўқув машғулоти якунида вилоят ИИБ Ташкилий бошқармаси бошлиғи ҳузурида ҳисобот йиғилиши ўтказилиб, ташкилий бўлинмалар таркибидаги барча тузилмалар фаолиятида йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил этилди. Сусткашликка йўл қўйган ходимлар огоҳлантирилди, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.