Самарқанд вилояти ички ишлар органлари хотин-қизлари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.
Беллашувларда вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар жамоаларга бўлинган ҳолда ўзаро билим ва зукколикларини синовдан ўтказди.
Интеллектуал ўйин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлган беллашувлар, ҳамда кескин ва муросасиз жараёнларга бой бўлди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойдил кураш олиб борди. Энг асоссийси интеллектуал ўйин адолатли ва шаффоф ўтиши таъминланди.
Ўйини якунига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу каби «Заковат» интеллектуал беллашувларини ўтказишдан мақсад, тизимдаги хотин-қизлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, хотин-қизлар орасидан ҳар томонлама етук, билимли ҳамда маҳоратли ходималарни аниқлаш, асосийси касбий маҳорати ва билим даражасини оширишдан иборатдир.
