Бугун барча таълим масканларида ўқув жараёнлари бошланди. ИИВ Самарқанд Академик лицейида ҳам янги ўқув йили олдидан “Билимлар куни” тадбири ўтказилди, дея хабар қилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Қайд этилишича, тадбирда Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Яҳёжон Абдулҳақов ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Рахмоновлар иштирок этиб, лицей ўқитувчи ва ўқувчиларини “Билимлар куни” байрами ҳамда янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан табриклашди. Ўқувчиларни ўқишларида омад ва зафарлар тиладилар. 

Шунингдек, раҳбарлар академик лицейда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.

Янги ўқув йили аввалида бу самимий учрашув ўқувчилар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади.

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА, 

«Постда» мухбири.

Самарқанд вилояти.