Тўлқин (исмлар ўзгартирилди) қараса, қўшни қишлоқлик Дониёр дарвозаси қаршисида турган автомашинанинг эшигини очиқ қолдирган эди. Тўлқин дарров автомашинанинг ашёлар сақланадиган қутисини кўздан кечирди. Қора рангли қўл сумка турган экан. Шошганидан сумкани олди-ю, орқасига қарамай қочди.
Хонасига кириб, сумкани очди. Ичидан уч дона Россия Федерациясидаги савдо дўконларида фойдаланиладиган банк пластик карталари, бир дона транспорт картаси, Россия Федерациясида юриш учун расмийлаштирилган патент ҳужжатлари ва Дониёрга тегишли хорижга чиқиш паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомашинанинг бошқа тегишли ҳужжатлари ҳамда ҳар хил купюрадаги 342 минг сўм пуллар чиқди...
Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари Дониёрнинг аризаси юзасидан тергов-тезкор ҳаракатларини олиб борди. Осойишталик посбонларининг олиб борган суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида Тўлқиннинг билса ҳазил, билмаса чин қабилидаги ўғрилиги фош этилди. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
