Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига кўра, жорий йилнинг 4 ноябридан 10 ноябрига қадар ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари учун бир ҳафталик махсус ўқув курслари ташкил этиш белгиланган.

Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Фарғонада ҳам ўқув курслари бошланди. Ўқув йиғини бошланиши муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фаррух Ўсаров ўқув курсларини ўтказишдан кўзланган мақсад ходимларнинг касбий маҳорати ва билим савиясини янада ошириш эканлигини таъкидлаб, машғулот инновацион технологиялар ва интерфаол усуллар ёрдамида олиб борилиши, бунда амалиётда учраётган муаммоларнинг ечимларига алоҳида эътибор берилишини маълум қилди.

Ўқув йиғини якунида иштирокчилар синовдан ўтказилиб, уларга махсус сертификатлар топширилади.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.