Умиджон Солиев узоқ йиллар Андижон вилояти ички ишлар органлари навбатчилик қисмларида хизмат қилиб, вилоят ИИБ Ситуацион маркази навбатчилик қисми бошлиғи лавозимидан подполковник унвони билан пенсияга чиқди. Унинг укаси Улуғбек тергов хизматида фаолият олиб борган. У ҳам подполковник унвонигача хизмат қилган. Сўнгги пайтларда Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Нодирбек катта акалари изидан борди. Ҳозирда у Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси инспектори, маёр.

Камолиддин Солиев 2020-йилдан оилавий анъаналарни давом эттириб, амакилари изидан боришга қарор қилди. Дастлаб тергов изоляторида назоратчи сифатида хизмат олиб борди, 2022-йилдан эса Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқармаси Тезкор бошқарув маркази 

«102» хизмати кичик мутахассиси лавозимида фаолият юритмоқда. Унга устози – подполковник Умиджон Солиев ўзининг ҳаёт ва хизмат тажрибасини беминнат ўргатди. Бугунги кунда сафдор Камолиддин Солиев шогирдлари – сафдорлар Шуҳрат Муталипов ва Гулшона Абдукаримоваларга устозлик қилмоқда. 

– Фаолиятимиз машаққатли ва масъулиятли, – дейди сафдор К. Солиев. – Ҳар сменада фуқаролардан 180 тадан 200 тагача қўнғироқ келиб тушади. Ҳар бир мурожаатни рўйхатга олиш ва масъул навбатчи офицерга етказиш зарур, у эса осойишталик посбонларини манзил бўйича йўналтиради.

Камолиддиннинг орзуси ИИВ Академиясининг сиртқи бўлимига ўқишга кириб, келгусида офицер бўлиш.

Борис КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.

Андижон вилояти.