“Ёшлар ойлиги” доирасида Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёш ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва беллашувнинг республика босқичига йўлланма олди.

Ғолиб жамоаларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.