Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан Президентимизнинг “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури доирасида таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича дарслар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ана шундай машғулотлардан бири Яккасарой туманида жойлашган “Қуёшча” номли 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб ўтди. Болажонларга ЙҲХБ ЙПХ бригадаси 2-баталён 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Исломжон Абдуллаев йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи майдончаларда амалий кўргазмали воситалар орқали дарс ўтиб берди.

Сарвар СОБИРОВ,

ўз мухбиримиз.