Навоий шаҳрида жойлашган “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиларини Вилоят ИИБ бошлиғи янги ўқув йили билан табриклади.
Ўқув йили "Мустақиллик дарси" билан бошланди. Мактаб остонасига эндигина қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” топширилди. Тадбирда сўзга чиққанлар истиқлол шарофати билан муассасада яратилган имкониятлар, улардан унумли фойдаланиш, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш лозимлиги ҳақида сўзлади.
Шунингдек, тадбир доирасида вилоят ИИБ бошлиғи таълим даргоҳида Брайл алифбосига асосланган замонавий компютер қурилмасининг ишлаш тартиби ва қулайликлари билан яқиндан танишди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
Ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
