Нурота тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича масъул ходимлари ҳудуддаги ўқувчи ёшлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида кенг қамровли тарғибот ишларини олиб боришмоқда. 

Куни кеча мактабларда “Давомат”, “Тиғ” тадбирлари ташкил этилиб, дарсларда сабабсиз иштирок этмаётганлар билан профилактик ишлар амалга оширилди. Шунингдек, чет элга кетган вояга етмаган болаларни ҳақиқатан катталар назорати остида эканлигини аниқлаш мақсадида уларнинг яқинлари билан суҳбатлашилди. Назорациз қолган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Руҳиятида салбий ўзгариш бўлган, жиззаки ва жаҳлдор болалар билан психолог суҳбатлашди. Уларга ўзлари билан совуқ ва тиғли буюмлар олиб юриш қонунга зид эканлиги тушунтирилди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти