Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига қарашли вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази, Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Халқ таълими бўлими ходимлари ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг қишки таътилини мазмунли ташкил этиш чораларини кўрмоқдалар. Чунончи, ички ишлар органлари ташаббуси билан шаҳардаги 19, 20, 29-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида футбол ва шахмат-шашка бўйича мусобақа, китобхонлик танлови ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.

Шунингдек, бозорлар ва бошқа гавжум жойлар ҳамда компъютер марказларида рейдлар уюштирилиб, ўқув муассасаларидаги тўгараклар фаолияти ўрганилмоқда. Назорациз юрган болалар аниқланиб, тўгаракларга жалб қилиш чоралари кўрилаётир.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.