Жойларда бўлиб ўтаётган “Билимлар куни” тадбирларида ички ишлар органлари ходимлари йўлларда ҳаракат хавфсизлиги, жамоат тартибини таъминлаш билан бирга, мустақиллик дарсларида ҳам иштирок этиб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Жумладан, Бухоро шаҳридаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов иштирок этиб, ўқувчиларни янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан табриклади. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди.
ИИВ Бухоро академик лисейида ҳам янги ўқув йилининг бошланиши муносабати ташкил этилган тадбирда вилоят ИИБ мутасаддилари қатнашиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан қутлашди. Синфларда ўтилган “Мустақиллик дарслари”да иштирок этишиб, ўқувчиларга Ватан мадҳи, истиқлол берган неъматлар ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб беришди.
Вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилган “Билимлар куни” тадбирлари доирасидаги “Мустақиллик” дарсларида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг барчаси иштирок этди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
