Вилоят Иибда матбуот анжумани ҳамда бошқарма ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида ўтган ҳисобот йили давомида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда жорий 2024-йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича кенг жамоатчиликка ахборот берилди.   

     Тадбирнинг иккинчи қисмида бошқарма ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашининг муҳим масалалари ҳамда унинг аъзолари иштирокида ходимлар фаолиятини шаффоф таҳлил қилиш, кузатиш ва хулосавий фикр билдиришда ўзига хос янгича ёндашув асосида олиб борилаётган чора-тадбирлар иш самарадорлигини ошириш баробарида, халқ осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим саналиши борасида фикр-мулоҳазалар юритилди. Матбуот анжумани сўнгида соҳага тааллуқли ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга бошқарма бошлиғи ва тегишли соҳавий хизмат масъуллари томонидан жавоблар берилди.

М.АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.