Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ Йҳхбда жорий йилнинг 9 ойи сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи, полковник М.Худойбергановнинг ўтган давр мобайнида вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Ж. Саъдуллаэв иштирок этиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ўтказилаётган профилактик-тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонун талабларига қатъий риоя этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, ҳар бир ходим қайд этиб ўтилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб олган ҳолда хизматни ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи вазиятларни юзага келтирмаслик бўйича топшириқлар берилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
