Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ ва унинг қуйи тизимларида кадрлар билан ишлаш, ходимларнинг касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли эътиборига етказишга қаратилган навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари – ММИ ва КБТХ бошлиғи, подполковник Умид Утаев бошчилигида тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар иштирок этишди. Анжуман қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати
