Нукус шаҳридаги автотранспорт воситалари серқатнов бўлган А.Досназаров ва А.Бегимов кўчалари кесишмасига республикамизнинг кўплаб ҳудудларида оммалашётган янги турдаги светофор ўрнатилди. Мазкур светофор ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солишда бир мунча афзалликларга эга. Эндиликда пиёдалар ўтишга тайёр бўлган вақтда светофор ёнидаги махсус тугмани босиш орқали ундаги яшил чироқни бошқариши мумкин. Бу имконияти чекланган кишилар ва ёш болали оилалар учун яна бир қулайлик бўлмоқда.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

Ўз мухбиримиз.

Қорақалпоғистон Республикаси.