2022-йилдан эса ички ишлар органлари ходимлари сафида хизматини бошлади. Дастлаб Хонобод шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспектори этиб тайинланди. Профилактика катта инспектори, капитан Элмурод Ҳайдаров унга устозлик қилиб, ўз тажрибасини ўргатди.

– Ўша кун умрбод ёдимда қолди, – дейди лейтенант Фазлиддин Қорабоев. – Жорий йил бошида давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи чоғида мен ўшанда хизмат қилаётган «Янги ҳаёт» маҳалласига ҳам келдилар. Президентимиз қишлоқ аҳли ҳаётига жиддий қизиқиш билдириб, фуқароларнинг хонадонларида бўлди, «Авито» минерал шифобахш суви ишлаб чиқариш сехини бориб кўрдилар, иккита тўқимачилик сехи фаолияти билан танишдилар. Ўша кунлардан олган маънавий куч ҳозирда олиб бораётган хизмат фаолиятимда ҳам жуда асқатяпти. Ҳозирда Президентимиз таъкидлаганларидек, эски иш усуллари ўтмишда қолди. Биз, ёшлар олдида бир йўл бор – замонавий қарашлар билан олға интилиш, билим ва касб маҳоратларини муттасил ошириб бориш. 

Борис КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.

Андижон вилояти.