Мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида коррупсияга қарши курашиш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Чунончи, кейинги вақтда фаолият очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, корруп­сиявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча маҳаллаларда ҳуқуқ-тартибот масканлари видеокузатув мосламалари ўрнатилгани, йўл-патрулъ хизмати инспекторлари боди-камералар билан таъминланди. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни рўйхатга олиш бўйича янги рақамлаштирилган платформани ишга тушириш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Энг муҳими, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Коррупсиянинг олдини олиш – давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни «ҳалоллик ваксинаси» билан эмлашдан бошланади». Бу йўналишда ҳам тизимда диққатга сазовор ишлар олиб борилаётгани таъкидлаш жоиз. 

Коррупсияга қарши курашишнинг муваффақиятли тажрибаларига мурожаат этадиган бўлсак, Сингапурда бюрократияни минималлаштириш, қатъий қонунлар ва давлат хизматчилари учун юқори маошлар коррупсияни йўқ қилди. Қолаверса, бу давлатда Коррупсион ҳолатларни тергов қилиш бюроси (CПИБ) фаолият юритиб, у махфий текширув асосида ҳар бир мансабдор шахс­нинг молиявий ҳолатини назорат қилиш ваколатига эга. Грузияда эса, полиция ва давлат тузилмаларининг кескин ислоҳоти коррупсия даражасини сезиларли даражада пасайтирди. Бу тажриба коррупсиялашган ходимларни янги профессионал ходимларга алмаштиришга шароит яратди. Швеция­да самарали жамоатчилик назорати ва шаффоф бошқарув тизими мавжуд. Бунда очиқ маълумотлар базасини яратиш ва мустақил суд тизимини йўлга қўйиш каби ҳаракатлар халқни давлат институтларига нисбатан ишончини юқори даражага олиб чиқилишига сабаб бўлган.

Коррупсияга қарши курашиш узоқ муддатли жараён бўлиб, комплекс ёндашувни талаб қилади. Қатъий қонунлар, шаффоф давлат тизими, мустақил суд ҳокимияти ва фаол фуқаролик жамияти биргаликда ҳақиқий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Энг муҳими – бефарқ бўлмаслик ва давлат идораларидан ҳалолликни талаб қилишдир.

Хулоса ўрнида давлатимиз раҳбарининг «Коррупсияга қарши кураш жараёни ҳеч қачон аниқ муддат билан чекланмайди. Ушбу масалада фақат давлатнинг саъй-ҳаракати билан кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бу – бутун жамиятимизнинг иши» деган фикрларини келтириш мақсадга мувофиқдир.

Шаҳбоз ШОЙМАРДАНОВ, 

катта лейтенант.

Тошкент шаҳри.