Жорий йилнинг 10-январ куни тунги соат 03:25 да Ғиждувон туманида Қўриқлаш хизмати қўриқловида бўлган хонадонларнинг биридан ташвиш хабари келиб тушди. Воқеа жойига етиб борган Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари зудлик билан ҳолатни ўрганишди. Ўрганишлар давомида номаълум шахс хонадон деразасини синдириб, ноқонуний равишда ичкарига кирганлиги аниқланди ҳамда гумонланувчи шахс воқеа жойида қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўз мухбиримиз.