Саёҳатнинг илк йўналиши қадимий ва навқирон Бухоро шаҳридаги Хожа Ориф Ревгарий зиёратгоҳида бўлган зиёратчилар аллома ҳаёти ва фаолияти ва обиданинг яратилиш тарихи билан яқиндан танишдилар. Сўнгра вилоятда жойлашган Ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз сағаналари зиёрат қилинди. Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналари томоша қилинди.
Бир сўз билан айтганда, саёҳат фахрийлар оилавий маданий ҳордиқ чиқариши билан бирга, бир олам таассуротлар олишига замин ҳозирлади.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
