Яқинда ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факултетида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчилар, эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш ва олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби Ихтиёр Наврўзов ҳамда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ва олимпиада ўйинларининг бронза медаллари совриндори, шунингдек, “Шуҳрат” медали соҳиби Ғуломжон Абдуллаев иштирок этиб, ўзларининг спортга кириб келиши, халқаро майдонларда эришаётган ютуқлари ҳамда давлатимиз томонидан уларга яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Учрашув давомида тингловчилар ҳам бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Мазмунли ўтган тадбир якунида эса, таълим муассасаси раҳбарияти томонидан меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз.