Масъуллар олис ҳудудлар аҳолисининг суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига доир мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиб келишмоқда. Пешку туманининг “Чиғирчи” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 30 дан ортиқ фуқароларнинг ишга жойлашиш, қайта тиклаш, суриштирув ва дастлабки тергов, пробация, миграция соҳаларига доир мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинганлари юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, ижросини таъминлаш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилди.
О.ХОЛАКОВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
