Яқинда “Нафосат” Мфйнинг маъмурий биносида Чилонзор тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича учинчи сектор раҳбари – туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Ф. Жабаров туман ҳокимининг ўринбосари М. Мирсаидов билан маҳалла фаоллари, уй-жой коммунал хўжалиги вакиллари ва бошқалар билан учрашишди. Учрашувда куз-қишги мавзсумга тайёргарлик, кварталлар ичини кўкаламзорлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида кўп қаватли уйларнинг иситиш тизимини текшириш, кварталларни чиқинди ва қуриб қолган шохлардан тозалаш зарурлиги қайд этилди. Бундан ташқари, барча хоҳловчилар “долзарб 40 кунлик” аксиясида фаол иштирок этишга чақирилдилар.