Чилонзор туманида жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган “Пойтахт намунаси” лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида аҳолининг тинчлигини асраш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар кўрилмоқда. Кўп қаватли уйлар йўлаклари ва фуқаролар хонадонларига замонавий “ташвиш тугмалари” ўрнатилмоқда. Бу фавқулодда ҳолатларда тезкор гуруҳларни зудлик билан воқеа жойига етиб келишини таъминлайди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида замонавий қўриқлаш воситаларидан фойдаланиш ва ҳушорликни ошириш бўйича доимий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Мобил ташвиш тугмалари орқали фуқароларнинг мулкий тажовузлардан ҳимояланиш даражаси кучайтирилмоқда. Ушбу тизимли ишлар Тошкентни янада хавфсиз ва барқарор мегаполисга айлантириш, аҳолининг давлатга ва хавфсизлик тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ўз мухбиримиз,
Тошкент шаҳри.
