Яқинда ИИВ Малака ошириш институтида таҳсил олаётган тингловчи ходималар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ҳақиқий ватанпарвар осойишталигимиз посбонларини тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш тўғрисида батафсил таъкидлади.
Шунингдек тадбирда ўқув жараёнида амал қилиниши лозим бўлган тартиб-интизом, формали кийим-бош кийиш ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари бўйича кенг тушунчалар берилди.
Мазмунли ўтган ушбу кеча давомида тингловчиларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтарилди.
Ўз мухбиримиз.
