Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Азизбек Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ икки кун давомида Фарғона вилоятида бўлиб, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш, ходимларнинг касбий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсияси доирасида амалга оширилган тарбиявий, тарғибот-ташвиқот ишлари, психологик ва ижтимоий-ҳуқуқий фаолият, маданий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ шаҳар-туман Иибларидаги “Ватанпарварлик бурчаклари” қандай ташкил этилгани ва “Ватанпарварлик куни” тадбирлари қандай ўтказилаётгани, ходимлар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш, тизимда китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлар ҳамда ташкил этилган кутубхоналарни кўздан кечирди.

Шунингдек, “ходимбай” ишлаш тизимининг самарадорлиги, ички ишлар органларида “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига амал қилиниши, соҳага кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бўш лавозимларни жамлаш ва кадрлар заҳирасини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ишчи гуруҳнинг эътиборида бўлди.

Ходимларни бошланғич қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги тадбирлар, шахсий таркибнинг касбий ва жанговар тайёргарлиги бўйича ўқув машғулотларининг ўтказилиши ҳамда саф тайёргарлиги ҳолати, “Wоркоут” спорт майдончаларининг барпо этилганлиги ва ходимлар билан ўтказилган жисмоний тайёргарлик машғулотлари ҳам вазир ўринбосари томонидан пухта ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

Шу куни ИИВ Фарғона академик лисейида ташкил этилган учрашувда вазир ўринбосари ўқув жараёни ва маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, фаол ёшлар билан мулоқот қилди. Ўқувчи ёшларга пухта билим олиш, кўп китоб ўқиш борасида маслаҳатлар берди.

Ўрганиш натижалари бўйича ҳудудий ички ишлар органларининг биринчи раҳбарлари ҳамда уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, шаҳар-туманларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилиш давомида аниқланган камчиликлар муҳокама этилиб, уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, соҳада хизмат қилаётган бир гуруҳ фаол ходимлар муносиб рағбатлантирилди.

Анваржон АБДУРАҲИМОВ,

лейтенант.

Фарғона вилояти.