Тойлоқ туманида ҳам кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ишлар қизғин давом этмоқда.
Сектор раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилот ходимлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш аксиясида фаол ва уюшқоқлик билан иштирок этишмоқда.
Тойлоқ туманида аксия доирасида ноябр-декабр ойларида 18 минг 890 туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
