Ёшлар – жамиятнинг келажаги, тараққиётимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи. Шу боисдан, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, фикр алмашиш жуда муҳим аҳамиятга эга.

Шу мақсадда Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник М.Сайдазимов томонидан ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда ёшлар таълими, бандлиги, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, интернетдан тўғри фойдаланиш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, таклиф ва ташаббусларини баён этишди. Намунали ёшларга совғалар ва ташаккурномалар топширилди.

Бундай очиқ мулоқотлар ёшларда раҳбарларга бўлган ишончни мустаҳкамлайди, уларни фаол фуқаролик позисиясига эга бўлишга ундайди.