Бухоро давлат университети мажлислар йиғингоҳида “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди. Семинар-ўқув машғулотда 400 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ишчи-хизматчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази бошлиғи ўринбосари С. Набиэв, Марказнинг Ғарбий партия бошлиғи Х. Бўрибоэв, ФА Сейсмология институти инновасион лаборатория мудири И. Алимухамедов ва Бухоро вилоят ФВБ ахборот-таҳлил хизмати бошлиғи, капитан Э. Муродовлар иштирок этишди.

Семинар машғулотда Сейсмопрогностик мониторинг маркази бошлиғи ўринбосари С. Набиэв сўзга чиқиб, мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини слайдлар намойиши билан тушунтириб, қатнашчиларнинг саволларига жавоб берди. Сейсмология институти инновасион лаборатория мудири И. Алимухамедов қонундаги Ўзбекистон маъмурий-ҳудудий бирликлари, ҳудуднинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш объэктлари, сейсмик хавфли ҳудудлар, зилзила тушунчаси, унинг магнетудаси, бали ҳақида тушунча бериб ўтди.

Шунингдек, семинар қатнашчиларининг саволларига иштирокчилар жавоб беришди.

Ф. БОЛТАЕВ.

Бухоро вилояти.