Қарши Осиё технологиялари университети ҳамда Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригасиялаш ва механизасиялари институтининг Қарши филиалида “Қурол ва пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик” мавзусида ҳуқуқий-профилактик тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЖЦБ ходимлари, олийгоҳ проректорлари, деканлари ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчалар ҳақида маъруза қилиниб, қурол сақлаш, олиб юриш, фойдаланиш, реализасия қилиш тартиб ва қоидалари иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.
Худди шунингдек, 2024-йил 28-августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунига асосан, пиротехника воситаларидан фойдаланиш тартибларига амал қилиш, ноқонуний сақлаш, олиб юриш, фойдаланиш тартиблари ва қонунчиликда жавобгарлик масалалари ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Тадбирда мавзулар юзасидан иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
