Қўшкўпирлик М.Р. танишига тегишли бўлган “Нехиа 3” русумли автомашина эшигини сим билан очиб, салонда бўлган 4 миллион 550 минг сўм пул ва 2 минг 100 АҚШ долларини ўғрилаб кетади. Воқеадан хабар топган жабрланувчи дарҳол ички ишлар бўлимига хабар қилди. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида М.Р. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Айбланувчи истиқомад қилаётган маҳаллада жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман суди томонидан очиқ сайёр суд йиғилиши бўлиб ўтди. Унда М.Р.нинг қилмиши тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Сайёр судда жиноятга қўл урган бу кимсага, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
