Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти йўлга қўйилди. “ХХИ аср бунёдкори” қурилиш корхонаси томонидан барпо этилган мазкур бинода 25 нафар шахсга мўлжалланган 6 та камера мавжуд. Шунингдек, тергов, адвокат, тиббиёт, овқатланиш хоналари ҳамда сайр майдончаси тегишли тартибда жиҳозланган. ВШ ходимларининг хизмат хоналари ҳам замон талабларига мос.
Бундан ташқари сақланаётган шахслар яқинлари билан учрашишлари учун шароит яратилган. Ювиниш ва кийимларни ювиш масалалари ҳам эътибордан четда қолмаган. Қисқаси, бино халқаро талаб ва меъёрлар асосида бунёд этилган. Ҳибсхона ҳудуди кузатув қурилмалари билан тўлиқ қамраб олинган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
