Ижтимоий тармоқларда ўз хатти-ҳаракатлари билан “дрифтчи” деб ном қозонган йигит энди қонун олдида жавоб беришга мажбур.
Гап шундаки, ёш йигит автомашинасида кенг кўчада ҳар хил трюклар бажариб қўл телефони орқали тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Изоҳларда кимдир уни мақтаб изоҳ қолдирган бўлса яна бошқаларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.
Тўғрида, унинг бу кўча безорилиги жиддий ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин эди. Тез орада шоввознинг транспорт воситаси вақтинча сақлаш майдонига қўйилди-ю, бироқ йигитча ЙПХ ходимларидан қочиб юрди. Аммо ҳеч қаэрга бора олмаслигини тушуниб етганида афсуслар ичида қолди.
Қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасининг тегишли бандларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маълум муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Ўз мухбиримиз,
Навоий вилояти.
