13-23-сентабр кунлари Малдивда Аёллар клублари ўртасида волейбол спорт тури бўйича Марказий Осиё кубоги мусобақалари ташкил этилди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати баталъони ходимаси, сафдор Дурдона Бахтиёрова ҳам иштирок этди. Асосий таркибга ўтган жамоамизга 2-ўрин насиб этди. 

Дурдона Бахтиёрова 2001-йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. Наманган Давлат университетининг жисмоний маданият факулътетини тамомлаб, 2023-йилда ички ишлар органлари сафига ишга қабул қилинган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Дурдона фаолиятда ҳам яхши кўрсаткичларга эришиб келмоқда. Айни кунларда у пойтахтда бўлиб ўтадиган миллий лига ўйинларининг 5-тур мусобақаларига тайёргарлик кўрмоқда.

Г. Бувамирзаева,

ўз мухбиримиз, 

Наманган вилояти.