Гулнора (исмлар ўзгартирилган) билан Лобар Ангор туманидаги Навбаҳор маҳалласида қўшни яшайди. Анчадан бери яқин дугонага айланган икки аёл бир-бириникига тез-тез меҳмонга чиқиб туради. Шундай кунларнинг бирида Лобар дугонасиникига шум ниятда чиқади.
Анчадан бери Гулноранинг тиллаларига ҳасади келтириб юрганди. Бу ҳасад уни ўғирлик қилишга ундади. У Гулноранинг уйига борганида ётоқхонасида турган сейф ичидан 500 Ақш доллари, жами қиймати 50 миллион 381 минг сўм бўлган 5 дона тилло узуги, 2 жуфт тилло зираги, 1 дона тилло занжирини ва 1 миллион сўм бўлган 2 дона кумуш тақинчоғини астагина тугиб, олиб чиқиб кетади.
Буюмларининг йўқолганидан хабар топган Гулнора туман Иибга мурожаат қилди. Кўрилган чоралар, суриштирувлардан кейин эса тилла буюмлару пулларни Лобар олгани маълум бўлди. Бу қилмиши учун Лобарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
