Фирибгарлар ширинсўз, хушмуомала, саховатли инсонлардек кўринишса-да, қалби макр ва ҳийлага тўла бўлади.
Урганч туманида яшовчи Б. О туман ҳудудидаги “Оқ олтин” массивида жойлашган давлат захирасидаги 2500 метр квадрат томорқа ер майдонини П.У.га кўрсатиб, келгусида мазкур ҳудудда турар жой иморати қуриши мумкинлигини айтади. Фирибгарнинг бу таклифи П.У.га маъқул бўлади.
Бу ерда бир нарса, қинғир ишнинг охири вой бўлиши унутилади. Б.О. ушбу ер майдонини 120 миллион сўмга сотишини айтиб, олдиндан 3000 Ақш доллари ҳамда 16 миллион сўм пулни олган вақтида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий-далиллар билан қўлган олинди.
Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
