Аввал хабар берганимиздек, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотлар номонидан жойларда ташкил этилаётган атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган экологик назорат тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланмоқда.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бойича Гулистон шаҳар инспексияси инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ ҳодимлари билан биргаликда ўтказган навбатдаги тадбирда Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Р. томонидан ҳар ҳил турдаги чиқиндиларни ташлаганлиги аниқланди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси назорат инспексияси инспекторлари, ИИБ ППХ ва ЖЦБ ходими катта сержант А.Қодиров ҳамда Гулистон тумани Экология инспексияси инспекторлари томонидан Гулистон туманида жойлашган 13-сонли Б.М.С.М. ҳудудидаги бир дона қуриб қолган терак дарахтини шу ҳудудга жавобгар хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари фуқаро Б.Б томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланди. Унга нисбатан Ўзб.Рес.Мжткнинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий хисоблаш миқдорининг 5 баробари (1.350 000 сўм) миқдорида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.