ИИВ Бухоро академик лицейида вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ҳамкорлигида илмий-амалий кўргазма ташкил этилди. Даставвал, лицей ўқувчиларининг касбга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида эксперт-криминалистика хизматида мавжуд ҳаракатланувчи мобил криминалистик лабораториядаги техник воситалар намойиши ўтказилди. Жараёнда учувчисиз учиш аппаратининг имкониятлари, содир этилган жиноятларни “иссиқ изидан” очишдаги роли, оммавий тартибсизликлар содир этилганда амалга ошириладиган ишлар тартиби ва кетма-кетлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг лицей ўқувчилари билан экспертиза турлари, экспертиза ўтказиш учун асослар, экспертизага тақдим этиладиган обектлар ҳақида сўз юритилиб, ўқувчиларнинг бу борадаги билимларини ошириш мақсадида саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Б.ФАТУЛЛАЕВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
