Унинг уяли алоқа телефони хотирасидан экстремистик ва террористик ташкилотларга тегишли маълумотлар, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ҳамда видео маърузалар, видеороликлар топилди.

ИИВ Академиясини муваффақиятли тамомлаган лейтенант Қувондиқ Қурбонов Ҳазорасп тумани ИИБ ҲООБ милиция таянч пункти профилактика инспектори лавозимида хизмат фаолиятини бошлади. Касб сир-асрорларини пухта эгаллашга интилган бу йигит устозларининг маслаҳатларига қулоқ тутди, билмаганларини сўраб ўрганди. Кундузги профилактик тадбирлар, тунги навбатчилик бу соҳани янада чуқурроқ ўрга­нишда муҳим омил бўлди. Юрт тинчлиги, халқ осойиштали­гини таъминлашдек ғоят шарафли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга аҳд қилган Қувондиқ туман ҳудудида содир этилган жиноятларни «иссиқ изида» фош этишда ҳамда қонун устуворлигини таъминлашда фаол иштирок этди. Хизматда самарали натижаларга эришаётган ёш, ғайрат-шижоатли профилактика инспектори туман ҳамда вилоят ИИБ раҳбариятининг ишончини қозонди. Ҳамкасбларининг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлди. Шундан сўнг у Ҳазорасп тумани ИИБ 7-сон ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили, жиноят қидирув гуруҳи катта тезкор вакили, вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлинмаси катта тезкор вакили лавозимларида самарали хизмат қилди. Айни кунда маёр  Қ. Қурбонов Тупроққалъа тумани ИИБ ТҚХ Терроризмга қарши кура­шиш гуруҳи катта тезкор вакили. 

– Тезкор хизматнинг ўзига хос мураккабликлари, машаққатлари бор, – дейди туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, маёр Чингиз Ибрагимов. – Маёр Қувондиқ Қурбоновни эса шу соҳанинг ҳадисини олган ходимлардан бири, десам хато қилмаган бўламан. Чунки у шу соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бой тажриба тўплади, кўплаб жиноятларни фош этди. 

Шунингдек, Тупроққалъа тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи М. А.ни соф оғирлиги 

3,73 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотган пайтида ашёвий далиллар билан ушлаган.

Ўзининг касбга бўлган садоқати билан эл назарига тушган лавҳамиз қаҳрамонининг узоқ йиллик самарали хизмати муносиб баҳо­ланди. Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида маёр Қувондиқ Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

– Бу юксак мукофот мени янада ғайрат-шижоат билан хизмат қилишга ундайди, – дейди маёр Қ. Қурбо­нов. – Хизмат вазифамиз қанчалик машаққатли бўлмасин, юрт тинчлигини таъминлашдан-да, шарафлироқ вазифа йўқ. Шундай экан, халқимиз осо­йишталигига таҳдид солувчи ҳар қандай ғараз ниятли кимсаларнинг пинҳоний режаларини амалга оширишларига йўл қўймаймиз. Зеро, Ватан тупроғи муқаддас, меҳнаткаш халқи эса азиз ва муҳтарамдир.  

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.