Оқолтин туманидаги Янги ҳаёт маҳалласида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Бўроновнинг навбатдаги сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, субсидия асосида уй олиш, суд томонидан тайинланган жазони ўзгартириш, ҳарбий хизматга бориш учун шартнома пулини тўлаб бериш, маҳаллага оқар сув олиб келиш каби масалалар кўтарилди. Эътиборлиси, мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ечимини топди. 14 та мурожаат қанотлантирилган бўлса, 27 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Куннинг иккинчи ярмида маҳалла ёшлари билан учрашув ташкил этилди. Унда ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари тингланди. Ўзаро ишонч, юқори кайфиятда ўтган учрашувда ёшларнинг кўплаб муаммо ва таклифларининг ечимига йўл очиб берилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
