Сирдарё вилоятида "Қорадори-2023" операцияси ўтказилмоқда. Унда вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ Кинология бўлими ҳам иштирок этаяпти. Эътиборлиси, изланишларга Кинология бўлинмасининг махсус ўргатилган "Эмма", "Герда", "Рекс" лақабли зотдор итлари ҳам жалб қилинган. Улар айни кунларда Сирдарё вилоятининг "Сайхун" блок-постида хизмат вазифасини ўташмоқда.

Қайд этиш керакки, ушбу зотдор итлар тажрибали инспектор-кинологлар, сафдор Ф.Каримқулов ҳамда сафдор А.Боймуродовлар томонидан йил давомида ҳар томонлама тайёрланди ва махсус кўрикдан ўтказилди. 

Операция тафсилотлари билан газетамизнинг кейинги сонларида танишишингиз мумкин.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

ўз мухбиримиз.

Сирдарё вилояти.