“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловлари жамиятда ободонлаштириш маданиятини юксалтириш, фуқароларда ўз хонадони, кўчаси ва маҳалласига бўлган дахлдорлик ва масъулият ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган муҳим ижтимоий ташаббусдир.

Куни кеча мазкур танловнинг республика босқичи якунлари эълон қилиниб, “Энг намунали еттилик аъзолари” йўналиши бўйича “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” номинациясида Тошкент тумани “Қорабўрик” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Жумагул Рисбаева ғолиб деб топилди.

Тантанали тақдирлаш маросимида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умида Абуллаева томонидан Жумагул Рисбаевага муносиб мукофот топширилди.

Таъкидланганидек, Жумагул Рисбаева маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда маҳалла ҳаётида фаол иштирокни кучайтириш борасида тизимли ва самарали фаолият олиб бормоқда.