Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, хизмат пайтида ҳалок бўлган ходимлар ҳамда тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг ҳолидан хабар олишга алоҳида эътибор қаратишяпти.
Жумладан, байрам муносабати билан вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, подполковник Афзалхон Фозилхўжаэв, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов ҳамда Бағдод тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Элбек Долимовлар истеъфодаги подполковник Абдураззоқ Қосимовнинг хонадонида бўлиб, фахрийнинг ҳолидан хабар олишди.
Узоқ йиллар ички ишлар органларида кадрлар хизматида ишлаб, нафақага чиққан Абдураззоқ Қосимов шу кунларда ўзининг 60 йиллик юбилейини ҳам нишонламоқда. Подполковник Афзалхон Фозилхўжаэв фахрийга бошқарма раҳбариятининг табригини етказиб, уни байрам билан муборакбод этди.
Вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари, маёр Дилшода Ўринова бошчилигидаги соҳа ходимлари ҳам Марғилон шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Дадабой ота Аҳмадалиэв ҳамда Қўштепа тумани Шомирза маҳалласида яшовчи, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийнинг турмуш ўртоғи Шаҳодат Имомалиэванинг хонадонида бўлиб, эҳтиром кўрсатдилар.
Ўз ўрнида, эътибор ва эҳтиромдан шод бўлган юртдошларимиз Фарғона вилояти ИИБ раҳбариятига миннатдорлик билдиришди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
