Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Нукус алоҳида баталъони шахсий таркиби томонидан донорлик аксияси ташкил қилинди.

“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар ўз ихтиёрлари билан Нукус шаҳридаги қон қуйиш марказига ташриф буюриб, ҳаёт томчиларини топширишди.

– Маълумки, инсонлар доимо яхшилик сари интилиб яшайди, – дейди мазкур баталъон командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник А.Элов. – Шахсий таркиб томонидан амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар кимнингдир соғлиғини тиклашга, ҳаётини узайтиришга ёрдам берса, биз бундан беҳад хурсандмиз. 

Шунингдек, тадбир давомида шифокорлар томонидан ҳарбий хизматчиларга турли тиббий тавсиялар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб қайтарилди. 

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Постда” мухбири.