Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 ноябрдаги йиғилишидан сўнг, юртимиз бўйлаб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси жадал суратларда давом этмоқда.

Албатта, бундай саъй-ҳаракатлар келгусида атроф-муҳит тозалигини сақлаш ва ободонлаштиришга муносиб ҳисса қўшади. 

Бу борада Нукус шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимлари ҳам қатнашиб, шаҳарнинг “Жийдели-Байсин” макон фуқаролар йиғини ҳудудига 500 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди. 

Шунингдек, бу каби саъй-ҳаракатларда туман ва шаҳарлардаги барча ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.