Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Низом Ҳуббимов раҳбарлигида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг сабаблари муҳокама қилинди. Айниқса, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ижтимоий муҳитни барқарор сақлаш борасидаги фаолиятга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
